Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ  ҲОКИМ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг спорт билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилган.

ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун вилоят фуқаро мухофазаси бошлиғининг топшириғига асосан шаҳар Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи хизматчиларнинг куч воситалари тайёргарлиги бўйича тактик ўқув машғулот ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи И.Аманов ҳамда шаҳримиздаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

НОҚОНУНИЙ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

Кейинги вақтларда айрим ҳамшаҳарларимиз томонидан йўлларни четига ноқонуний қурилмаларни қуриш, йўлларга қонунга зид равишда тўсиқларни ўрнатиш ҳолатлари учрамоқда. Жумладан, шаҳримиздаги Қорадарё ўтар кўчасидаги йўлнинг бетон тўсиқлар билан тўсиб қўйилганлик ҳолати ҳам фикримизнинг исботидир. Бу каби ҳолатлар шаҳарсозлик қурилиш нормаларига зид бўлиши билан бирга пиёдалар ва автомобилларнинг ҳаракатланишида ҳам жиддий муаммоларни туғдирмоқда.

ХОҲЛАГАН ЕРИМДА ҚУРАМАН, МИҚ ЭТСАНГ ПОРТАЛГА ЁЗАМАН!

Афсуски, қонун билан юзма-юз келганда, ноҳақ бўлганлигини тан олмай аламини ёзишдан оладиган инсонлар ҳам учраяпти. Бугунги кунда ўзим хон, кўланкам майдон қабилида иш тутиб, қурилишлар борасидаги қонун нормаларидан четга чиққан ҳолда ҳоҳлаган ерида бино қуриб, ўзининг ҳақлигини исботлашга уринаётган фуқароларнинг ҳаракатлари бунга мисол бўла олади.

INGLIZ TILI O’QITUVCHILARI UCHUN O’QUV SEMINARI O’TKAZILDI

Yaqinda Samarqand viloyat Xalq taʼlimi boshqarmasi hamda ETA UZBEKISTAN Xalqaro ingliz tili oʻqituvchilari Assotsiatsiyasi oʻrtasida memorandum imzolandi. Ushbu memorandum ijrosini ta’minlash maqsadida bugun shahar xalq ta’limi bo‘limi tasarrufidagi umumiy o‘rta ta’lim maktablarida faoliyat ko‘rsatayotgan Ingliz tili o‘qituvchilari uchun o’quv seminari bo‘lib o‘tdi. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM