Ҳалқаро алоқалар

2019 йил 20-февралда Каттақўрғон шаҳрига Хитой халқ Республикасидан “ HONG FU INDUSTRIAL GROUP” компанияси вакилларидан

иборат бўлган инвесторлар ташриф буюрдиган тўғрисида маълумот

2019 йил 20-февралда Каттақўрғон шаҳрига Хитой халқ Республикасидан      “ HONG FU INDUSTRIAL GROUP” компанияси вакилларидан иборат бўлган инвесторлар ташриф буюрди. Шаҳар хокимлигида компания вакиллари билан  биргаликда Каттақўрғон шаҳрига спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни юлга қўйиш бўйича ўзларининг таклифларини  билдиришди. Сўнгра  компания вакиллари  Хитой халқ Республикаси, Ветнам ва Доминикан Республикасида фаолият кўрсатаётган корхоналарининг видео роликларини намойиш этишди. Музокаралар давомида Каттақўрғон ҳудудида жойлашган бир нечта  бўш обектлар ҳақида малумотлар тақдим этилди.  Ушбу лойиҳа орқали  30 млн АҚШ доллари  миқдорида инвеститсия киритилиши ва  8 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Чет элдан ташриф буюрган меҳмонларга шаҳар хокими томонидан  совғалар берилди ва эсталик учун суратга тушдилар.

 

 

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM