Шаҳар тарихи

  • Каттақўрғон шаҳрининг қисқача тарихи тўғрисида
  • Узоқ тарихий ўтмишга эга Каттақўрғон шаҳри нафақат Самарқанд вилоятининг балки республикамизнинг йирик аҳоли пунктларидан биридир. Каттақўрғон шаҳри расмий равишда 1868 йилда ташкил топган.

Умумий ер майдони 2074,6 га ни ташкил этади. 2015 йил 1 январ  холатига 83 мингдан зиёд аҳоли сони мавжуд. Шаҳар марказидан вилоят марказигача 80 км, Тошкент шаҳригача масофа 380 км ни ташкил этади. Каттақўрғон шаҳри Нуробод ва Каттақўрғон туманлари билан чегарадош.

Шунингдек халқ орасида шаҳарнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ турли афсона ва ривоятлар яшаб келмоқда. Афсоналарга кўра Каттақўрғонга дастлаб ўзбекларнинг Хитой қабиласидан ўтарчи уруғидан бўлган ака - укалар Фарход Оталиқ, Сўфи Оллохёр ва Оллоҳназарбийлар асос солганлар.  Бу воқеа тахминан 1683-1684 йилларга тўғри келади. Каттақўрғон шаҳри атрофи пахса девор билан ўралган, унинг тўрт дарвозаси бўлиб, биринчиси жануб томонида (ҳозирги театр биносининг рўпарасида) қурилган. Иккинчиси ғарб томонида Бухоро дарвозаси (ҳозирги пахта заводнинг пахта қабул қиладиган дарвозаси рўпарасида), учинчиси шимол томонида, тўртинчиси шарқ томонида Хайдарчаман дарвозаси (ҳозирги 2 мактаб қаршисида) бўлган.

Каттақўрғон шаҳрида жуда кўплаб аллома, шоир ва ижодкорлар яшаб ўтган.  Жумладан, Эшон Сўфи Оллохёр, Абу Бакр Суғдий, Хошимий Суғдий, Қосим Кохий Миёнқолий, Завқий Миёнқолий, Вола Янгиқўрғоний, Аваз Мухаммад Видоий, Мухаммад Шариф Шавқий, Мансур Дилафкор, Очилди Мирий, Нурмон Шоир Абдивой ўғли, Аҳмад Абдуҳаким ўғли Аҳқар, Мулла Абдуқодир ўғли Ноқис, Ахмад ўғли Махдий, Остонақул Дабирий, Бахромбек Таржимон, Салоҳиддин Жалолиддин Салоҳий, Саломат Парда қизи Мутриба, Мухаммад Расул Хоиб Ножий, Абдулҳамид Мажидий, Мамарасул Бобоев, Шароф Қобул ўғли Холис, Тошпулат Саъдий, Самариддин Сиржиддинов, Маслаҳаддин Салоҳиддинов, Исомидди Салоҳиддинов, Низомиддин Зокиров (Соид), Бобоёр Хамдамов, Шамси Одилов, Иззатилло Бекмуродовлар шулар жумласидандир.

Табиий шароитига кўра шаҳар кескин континентал иқлим зонасида бўлиб, ёзи жуда иссиқ, қиши эса нисбатан юмшоқ.

Шаҳарда 35 та маҳалла фуқаролар йиғини, 1 та шаҳарча фуқаролар йиғини,  20 тамактабгача таълим муассасаси, 20 та мактаб, 5 та касб ҳунар колежи ва 1 та академик лицей, 5 та касалхона, 4 та поликлиника, 4 та хусусий шифохона, 24 та кутубхона, 6 тамаданият уйи, 4 та бозор, 2 та хаммом, 14 та суръатхоналар мавжуд.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM