Ўзбекистон Республикаси ҳақида умумий маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси ҳақида умумий маълумотлар

Географик жойлашуви: Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган, майдони 449,8 минг кв км. Республика чегараси Ғарбдан Шарққа 1425 км, шимолдан жанубга қадар 930 км. Республика шимолий-шарқда Қозоғистон, Шарқда ва жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, Ғарбда Туркманистон, Жанубда эса Афғонистон билан чегарадошдир.

Координатлари: 41 0 шимолий кенгликда, 64 0 шарқий узунликда.

Чегаралари: Давлат чегарасининг умумий узунлиги 6 221 километрни ташкил этади. Жумладан, Афғонистон – 137 км, Қозоғистон – 2 203 км, Қирғизистон – 1 099 км, Тожикистон – 1 161 км ва Туркманистон билан – 1 621 км.

Релефи: Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида жуда қулай табиий-географик шароитга эга. Мамлакат ҳудуди ўзига хос пасттекислик ва тоғ релефини ўз ичига олади. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмини пасттекисликлар ташкил этади. Шулардан энг муҳими Турон пасттекислигидир. Мамлакат шарқи ва шимолий шарқида Тян-Шан ва Помир тоғ (мамлакатнинг энг юқори нуқтаси (4643м.) тизмалари жойлашган. Ўзбекистон ҳудуди марказида дунёнинг бепоён чўлларидан бири - Қизилқум ястаниб ётади.

Геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари: Мамлакат ер ости бойликлари табиий газ, қўнғир ва тош кўмир, олтин, мис, волфрам, висмут ҳамда очиқ нефт конлари захирасига эга.

Иқлими: Ўзбекистон иқлими кескин ўзгарувчан континентал иқлимдир. Минтақадаги кундузги ва тунги, ёзги ва қишки ҳаво ҳарорати кескин фарқлидир. Йиллик ҳаво ҳарорати фарқи сезиларли даражада юқори. Январ ойи ўртача ҳарорати -6 0 гача тушади, июл ойида ўртача ҳаво ҳарорати +32 0 гача кўтарилади. Пасттекислик ҳудудларида йиллик ёғингарчилик миқдори -120-200 мм., чўл ҳудудларида -1000 мм. гача етади. Ёғингарчилик миқдори кам бўлгани сабабли, қишлоқ хўжалиги сунъий суғо