КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ  ҲОКИМ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг спорт билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Каттақўрғонлик ёшларнинг ҳам бу борадаги эришаётган ютуқлари, спорт бўйича Республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келаётганликлари бунинг амалдаги исботидир.

 

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида каттақўрғонлик ака-ука спортчилар шаҳар ҳокими томонидан тақдирланди. Мухамматов Мухаммад универсал жанг спорт тури бўйича 3 марта жаҳон чемпиони. Укаси Мухамматов Отабек эса 3 марта жаҳон чемпионатида 3 ўринни қўлга киритди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова спортчиларнинг келгусидаги ишларида  улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.

Спортчилар шаҳар ҳокимига билдирилган ташаккурномани ҳам топширдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM