ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун вилоят фуқаро мухофазаси бошлиғининг топшириғига асосан шаҳар Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи хизматчиларнинг куч воситалари тайёргарлиги бўйича тактик ўқув машғулот ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи И.Аманов ҳамда шаҳримиздаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Янги йил байрами олдидан ўтказилган ўқув машқи давомида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM