Янгиликлар

Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!

Самарқанд вилоят суди ва жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди судьялари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15 ноябрь куни шаҳардаги “Зарифобод” МФЙда “Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоят ва шаҳар суди судьялари, суд ходимлари, ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

“ДОНИЁРБЕК” ТАДБИРЛАР МАСКАНИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча шаҳримиздаги “Дониёрбек” тадбирлар маскани Конституция байрами арафасида ҳамшаҳарларимиз билан гавжум бўлди. Байрам муносабати билан дастурхон ёзилди.

Тадбирга шаҳримиздаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ҳамшаҳарларимиз, имконияти чекланган фуқаролар таклиф этилдилар.

ИНГИЧКАДА КОНСТИТУЦИЯ  БАЙРАМИ

Шу йили Бош қомусимиз - Конcтитуция қабул қилинганлигига 29 йил бўлади. Шу муносабат билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Куни кеча Ингичка шаҳарчасида ҳам тадбир ўтказилди.

Унда шаҳар ҳокимлиги, шаҳарчадаги таълим муассасалари ҳамда идора ва ташкилотлар вакиллари, маҳаллалар, ёшлар иштирок этдилар.

ДИЛЛАРНИ ШОД ЭТИБ

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан шаҳримиздаги имконияти чекланган инсонларга меҳр ва саховат улашилди. Ушбу хайрли тадбирларда ҳарбийлар ҳам жуда фаол иштирок этдилар.

МЕҲР УЛАШИБ

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан шаҳримизда ҳам “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида хайр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари шаҳримиздаги имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида бўлдилар.       

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM