НОҚОНУНИЙ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

Кейинги вақтларда айрим ҳамшаҳарларимиз томонидан йўлларни четига ноқонуний қурилмаларни қуриш, йўлларга қонунга зид равишда тўсиқларни ўрнатиш ҳолатлари учрамоқда. Жумладан, шаҳримиздаги Қорадарё ўтар кўчасидаги йўлнинг бетон тўсиқлар билан тўсиб қўйилганлик ҳолати ҳам фикримизнинг исботидир. Бу каби ҳолатлар шаҳарсозлик қурилиш нормаларига зид бўлиши билан бирга пиёдалар ва автомобилларнинг ҳаракатланишида ҳам жиддий муаммоларни туғдирмоқда.

Ушбу ҳолат жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Яъни,  шаҳар ҳокимлиги ҳамда  шаҳар ички ишлар бўлими томонидан воқеа ўрганилиши жараёнида ҳақиқатдан ҳам шу ҳудудда яшовчи айрим фуқаролар томонидан йўл ноқонуний равишда бетон тўсиқлар билан ёпиб қўйилганлиги аниқланди.

Фуқаролар билан суҳбат жараёнида уларга йўлни тўсиб пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатига тўсқинлик қилиш бўйича қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Натижада кўчадаги тўсиқ олиб ташланди. Ҳозирда ушбу ҳудудда автомобиллар муаммосиз ҳаракатланмоқда.

Ҳамшаҳарларимиздан бу каби ноўрин ва ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни қилиб бошқаларнинг қонуний манфаатларига зиён келтирмасликларини сўраб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM