РАЪНО ЯРАШЕВА ИНГИЧКАЛИК МУХЛИСЛАРИ ДАВРАСИДА
03.05.2021 - 10:43Шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлари кенгаши ташаббуси билан халқимизнинг севимли ижодкори, Каттақўрғон фарзанди Раъно Ярашева иштирокидаги учрашувлардан бири ингичкалик хотин-қизлар билан бўлиб ўтди.
Ингичка шаҳарчасидаги Маданият марказида йиғилган “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар таклиф қилинган учрашув ҳақиқий байрам тусини олди.