РАЪНО ЯРАШЕВА ИНГИЧКАЛИК МУХЛИСЛАРИ ДАВРАСИДА

Шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлари кенгаши ташаббуси билан халқимизнинг севимли ижодкори, Каттақўрғон фарзанди Раъно Ярашева иштирокидаги учрашувлардан бири ингичкалик хотин-қизлар билан бўлиб ўтди.

Ингичка шаҳарчасидаги Маданият марказида йиғилган “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар таклиф қилинган учрашув ҳақиқий байрам тусини олди.

Дастлаб Маданият маркази қошидаги фольклор жамоаси лапарлари, миллийлигимиз акс этган куй қўшиқларини намойиш этдилар.

Тадбирда сўз олган Раъно Ярашева бугун хотин-қизларга кўмаклашиш, уларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирар экан, ушбу манзилли ишларнинг амалий натижасини Каттақўрғон шаҳри мисолида кўриб турганлигини айтди. Шунингдек, ҳар бир аёл аввало бир қиз, бир она, бир оиланинг бекаси сифатида оилалар тинчлиги ва тотувлигини мустаҳкамлаш, фарзандларни муносиб тарбиялаш борасидаги масъулиятли аммо шарафли вазифасини дилдан ҳис қилишини, ҳаётдаги қийинчиликларни сабр билан енгиши албатта бунинг ижобий натижасига эришишини, қолаверса орқага эмас олдинга қараб интилиш, ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда сўз олганлар Ингичка шаҳарчасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги тизимли ишлар боис кўплаб ишсиз хотин-қизларнинг иш билан бандлигини таъминланганлигини, доимий равишда моддий шароити оғир, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганларга манзилли равишда ёрдам кўрсатиб келинаётганлиги хусусида сўз юритдилар.

Шу куни шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар кенгаши, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, шаҳар Халқ қабулхонаси вакиллари хонадонларда ҳам бўлдилар ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан берилган 16 та тикув машинасининг 9 тасини шаҳарчадаги “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларга тақдим этдилар. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM