Events

Каттақўрғон шаҳар 14 - умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси  "Вилоят ҳокими фан олимпиадаси"  2  ўрин соҳиби 

Юқорида Самарқанд шаҳрида “Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Ёшлар ойлиги” доирасида бўлиб ўтаётган “Вилоят ҳокими фан олимпиадаси”да каттақўрғонлик ёшлар ҳам фаол иштирок этаётганлигини айтган эдик.
Ушбу фан олимпиадасида рус тили фани бўйича иштирок этаётган Каттақўрғон шаҳар 14 умумтаълим мактабининг  10 - А синф ўқувчиси Акмал Махмудов  рус тили фани бўйича 2 ўринни қўлга киритди. 

Image_tadbir: 

КИМЁ-БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИГА ҚИЗИҚУВЧИ ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805-сонли қарорига мувофиқ Каттақўрғон шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактаби негизида кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.

Image_tadbir: 

Ҳурматли Каттақўрғон шаҳар табиий газ истеъмолчилари!

“Hududgazta’minot” АЖ томонидан табиий газ истеъмоли назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида хизмат кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчилар учун ҳисоб-китобнинг шаффоф тизимини яратиш бўйича ишлар давом этмоқда. 

Image_tadbir: 

14-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ НЕГИЗИДА МАТЕМАТИКА ЙЎНАЛИШИДА ИХТИСОСЛАШГАН МАКТАБ ОЧИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли қарорига мувофиқ ҳар бир шаҳарда математика фанига чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган (Қоракўл халқаро математика мактаби билан ҳамкорлик қиладиган тармоқ мактаб) ва Самарқанд вилоят ҳокимининг 2020 йил 30 июлдаги “Математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил

Image_tadbir: 

АЙНИ ДАМДА

Каттақўрғон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан бугун эрта тонгдан шаҳар кўчаларида тозалик ва орасталикни таъминлаш, атроф-муҳит ифлосланишига қарши назорат тадбирларини олиб боришмоқда. Айни пайтда Каттақўрғон шаҳри А.Навоий кўчаси ҳудудида номаълум кимсалар томонидан қурилиш чиқиндилари ташланиши оқибатида аторфни ифлосланишига сабаб бўлаётганлиги аниқланди.

Image_tadbir: