Ҳурматли Каттақўрғон шаҳар табиий газ истеъмолчилари!

Image_tadbir: 

“Hududgazta’minot” АЖ томонидан табиий газ истеъмоли назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида хизмат кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчилар учун ҳисоб-китобнинг шаффоф тизимини яратиш бўйича ишлар давом этмоқда. 
Ҳозирда дастурчилар томонидан https://cabinet.hududgaz.uz манзилида техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли, шахсий кабинет орқали кундалик истеъмол қилинаётган газ ҳажмларини кўриш имконияти мавжуд эмас.
Барча ишлар тез кунларда тугатилиб, ушбу хизмат қайта йўлга қўйилади.

“Hududgazta’minot” АЖ келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўрайди. 

“Hududgazta’minot” АЖ  матбуот хизмати. 

"Каттақўрғоншаҳаргаз" газ таъминоти бўлими матбуот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM