"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмуни ва аҳамияти

(ЎРҚ-679-сон, 30.03.2021 й.) Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, МЖтКга киритилган 2011-моддага кўра: Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга тўҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга тўҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди).

Жиноят кодексига оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зуравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчаларга кўра веб-сайтнинг ёки бошқа ахборот ресурсининг эгаси, блогер интернет
тармоғидаги ўз веб-сайтидан ёки бошқа ахборот ресурсидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт:

Конституциявий тузумини, Республиканинг ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Асос: ЎРҚ-679-сон; 30.03.2021 й

Қонунчилик ҳужжатларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда маъмурий жарима солишга сабаб бўлади. Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш:

БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жиноий жарима;

ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан ёки ОАВ, телекоммуникация, Интернет орқали содир этилса:

БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима:

ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари:

ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Самарқанд вилоят судининг судьяси, 

ЖАҲОНГИР АРСЛАНОВ

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM