Темир дафтардаги оилаларга товуқ тарқатилди

Каттақўрғон шаҳар 4-сектор штаби томонидан сектор ҳудудидаги “Темир дафтари”га киритилган оилаларга амалий ёрам бериш, иш билан таъминлаш ва доимий даромад манбалари яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Куни кеча Каттақўрғон шаҳрида “Темир дафтари”га киритилган товуқ боқиш истагини билдирган 100 та оилага жами 1000 бош товуқлар тарқатилди.
Ҳусусан, 2021 йил 29 апрель куни Каттақўрғон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги “Темир дафтари”га турувчи товуқ боқиш истагини билдирган 25 та оилаларга 250 бош товуқлар Каттақўрғон шаҳар 4-сектор раҳбари Д.Ашуров ва сектор штаби аъзолари томонидан  тарқатилди.
Келгусида хам “Темир дафтари”га киритилган оилаларга амалий ёрдам бериш ишлари давом эттирилади. 

Каттақўрғон шаҳар 4-сектор  ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM