Каттақўрғонда уйида гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
29.04.2021 - 17:26Фуқаро мурожаатига асосан 26 апрель куни Каттақўрғон шаҳар Оқ олтин маҳалласида яшовчи П.Б. шаҳар ИИБга олиб келиниб, холислар иштирокида унинг ёни кўздан кечирилганда, чўнтагида 2 дона оқ рангли қоғоз бўлакларига солинган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.