Янгиликлар

ХУШХАБАР! КАТТАҚЎРҒОНДА БИРИНЧИ ИНСТИТУТ ОЧИЛДИ!

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Давлатимиз раҳбари билан бўлган мулоқоти чоғида шаҳарда олий ўқув юрти очиш тўғрисида таклиф берган эди. Президентимиз бу таклифни маъқуллаб бир эмас иккита институт очишга рухсат берган эди.

4-сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”даги фуқароларга инкубатор берилди

2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ўзларини банд қилишлари учун даромад манбалари яратилмоқда. 
Хусусан, Каттақўрғон шаҳар 4-сектор раҳбари ташаббуси билан бугун ҳудуддаги “Ёшлар дафтари”даги фуқароларни бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаи яратиш мақсадида уларга инкубаторлар берилди.

ДАВЛАТИМИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КАТТА ЭЪТИБОР БЕРМОҚДА

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси мутасаддилигида ишчи гуруҳи тузилган эди.

МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ АМАЛДА  

2021 йилги "Обод маҳалла" давлат дастурига Каттақўрғон шаҳридаги "Оқ олтин" маҳалласи киритилган бўлиб, ушбу маҳалла ҳудудида яшовчи 50 нафар фуқаролар "Темир дафтар"га рўйхатга олинган. Кўрсатилган ёрдамлар натижасида бугунги кунда 32 нафар фуқаролар "Темир дафтар"дан чиқарилган. "Аёллар дафтари"га 78 нафар аёллар, "Ёшлар дафтари"га 46 нафар ёшлар киритилган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM