СТИПЕНДИЯ ЭГАЛАРИ ХОКИМ БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Иқтидорли ёшларнинг иқтидорларини намоён этишлари йўлида берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар таҳсинга сазовор. Бу борада эса иқтидорли ёшларни кашф этиш, иқтидор ва истеъдод эгалари бўлмиш ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлаш, ижод ва юксак билим чўққиларини эгаллашларига кўмак бериш, уларнинг истеъдод ва интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш, ёшлар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш орқали таълимга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида ҳокимлик стипендияларини ташкил этилиши кўплаб ёшларни янгидан янги қирраларини очишга катта туртки бўлмоқда.

Каттақўрғонлик 12 нафар ўқувчи - ёшлар ҳам ушбу шарафга муносиб топилган эдилар. Ўтган ойда улар шаҳар ҳокими Гавҳар Алимовадан биринчи стипендияларини олган эдилар.

Бугун ушбу ёшларга навбатдаги стипендияларни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ўз хонасида топширди.

Иқтидорли ёшлар ва ҳоким учрашуви самимий тарзда бўлиб ўтди. 

Шаҳар ҳокими ёшлар билан суҳбатлашар экан ҳар бир инсон ўз олдига аниқ мақсадни қўйиши ва шу мақсад сари интилишни, ўз иқтидори ва истеъдодидан келиб чиқиб, ҳаётда қайси касб ёки ҳунар эгаси бўлишини ўзида кўра олиши, бунинг учун билим, қатъий мақсад ва интилиш бўлиши лозимлигини таъкидлади.

-Бугун шаҳар ҳокими билан шахсан учрашишим, у кишининг берган маслаҳатлари, яхши билим олиш, бир мақсад сари олға интилиш кераклиги ҳақидаги гаплари менга жуда катта куч берди. Албатта, мен ҳозирданоқ ўз олдимга мақсад қўйиб, уни амалга ошириш учун ҳаракат қиламан. Яна, тушундимки, ҳар бир мақсадга эришиш, катта ютуқларни қўлга киритишда бизга фақат олган билимларимиз ёрдам беради. Барча тенгдошларимиз билан бизга берилаётган имкониятларга, ғамхўрликларга фақат юксак билимимиз билан жавоб беришимиз керак,- дейди энг ёш стипендия соҳиби, шаҳримиздаги 6 мактаб ўқувчиси Маржона Илхомжонова.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM