ДАВЛАТИМИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КАТТА ЭЪТИБОР БЕРМОҚДА

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси мутасаддилигида ишчи гуруҳи тузилган эди.

Мазкур гуруҳ жойларда бўлиб уйма-уй юриш орқали хотин-қизларни, айниқса ишсиз, қийин вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида белгиланган вазифалар юзасидан иш олиб бормоқдалар.

Жумладан, бугун Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари, Самарқанл вилоят ишчи гуруҳ раҳбари Қобилжон Қирғизалиев шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, хотин-қизлар кенгаши раиси Шаҳло Кучкарова ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида шаҳарда “Аёллар дафтари” бўйича қилинган ишлар билан танишди.

Каттақўрғон шаҳрида шу вақтга қадар секторлар кесимида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари аниқланиб, уларни даромад манбаига эга бўлишлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, иш билан банд бўлишларини таъминлаш, саломатликларини тиклаш, ҳуқуқий ёрдам беришга қаратилган манзилли ишлар амалга оширилди.

Бугун шаҳримиздаги 1, 2 ҳамда 4 секторда бўлган ишчи гуруҳи вакиллари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган, шунингдек, 9 та йўналиш бўйича белгиланган тизимли ишларни таҳлил қилдилар.

Қ.Қирғизалиев ҳар бир йўналиш бўйича атрофлича иш олиб бориш, айниқса оғир турмуш шароитидаги аёлларга тиббий-психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга ҳам эътиборни кучайтиришни, муҳими мана шу ислоҳотлар қийин вазиятдаги хотин-қизларни муаммоларини бартараф этибгина қолмай келгусида уларда яхши яшашга, бахтиёрликда турмуш кечиришга нисбатан фаол муносабатни шакллантиришга хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Албатта, бу каби ишлар мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги натижасидир.

Бахтиёр Мўминов,

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ижтимоий суғурта бўлими етакчи мутахассиси

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM