МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ АМАЛДА  

2021 йилги "Обод маҳалла" давлат дастурига Каттақўрғон шаҳридаги "Оқ олтин" маҳалласи киритилган бўлиб, ушбу маҳалла ҳудудида яшовчи 50 нафар фуқаролар "Темир дафтар"га рўйхатга олинган. Кўрсатилган ёрдамлар натижасида бугунги кунда 32 нафар фуқаролар "Темир дафтар"дан чиқарилган. "Аёллар дафтари"га 78 нафар аёллар, "Ёшлар дафтари"га 46 нафар ёшлар киритилган. 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи Ф.Рахимова, Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар Кенгаши раиси Ш.Қучқоровалар бошчилигидаги ишчи гуруҳи "Оқ олтин" МФЙда яшовчи "Темир", "Аёллар" ҳамда "Ёшлар дафтарига киритилган 141 нафар фуқароларнинг яшаш шароитлари, уларга кўрсатилган ёрдамлардан мақсадли фойдаланаётганликлари борасида ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасида мутасадди ташкилотларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM