Янгиликлар

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР САРАЛАНДИ

Ингичка шаҳарчасидаги 4-сон Маданият марказида “Ниҳол” давлат мукофоти танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

Унда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар қатнашдилар. Ёшлар санъатнинг “Мусиқа”, “Эстрада”, “Опера” ҳамда “Миллий мақом” йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини намоён этдилар.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили амалда

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида давлат солиқ идоралари “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш юритишмоқда.

ЎҚУВЧИЛАР МУЗЕЙДА АЖДОДЛАР ХОТИРАСИНИ ЁДГА ОЛДИЛАР

Шаҳримизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб аждодларимизнинг хотиралари ёдга олинди, уларнинг жасоратлари эътироф этилди.

ШАҲАР ҲОКИМИ ХОНАДОНЛАРДА БЎЛДИ

Куни кеча мамлакатимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни байрами кенг нишонланди. Байрам арафасида уруш ҳамда уруш орти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга юксак эҳтиром кўрсатилди.

ФУҚАРОЛАРДА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИГА ТАЪСИР ЭТИШ ИМКОНИЯТИ ВУЖУДГА КЕЛАДИ

Аҳолини рўйхатга олиш, аввало, давлат ёки ҳукумат эмас, балки жамиятнинг ўзи учун зарур бўлиб, у вақти-вақти билан ўз-ўзини кўзгуда кўриш орқали ривожланиш натижаларини баҳолаш имкониятидир. Рўйхатга олишда қатнашаётган ҳар бир фуқаро ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим эта туриб, ўзлари мансуб бўлган кишилар гуруҳига тегишли ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM