Янгиликлар
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ АМАЛДА
21.04.2021 - 17:26Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи ва йиғилишда берган топшириқлари ижроси юзасидан сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолига мурожаат қилиниб, ҳисобот бериши белгиланган. Бугун Каттақўрғон шаҳар 4-сектор раҳбари Д.Ашуров томонидан Зиёлилар махалласи фуқаролари билан учрашув ўтаказилиб, аҳолига мурожаати эшитилди.
ТАДБИРКОР ЁШГА МАДАДКОР
21.04.2021 - 15:43Аввал хабар берганимиздек бугун шаҳримиздаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ана шу номдаги ярмарка бўлиб ўтди. Унда шаҳримиз ҳамда Пахтачи, Нарпай ва Каттақўрғон туманининг “Ёшлар дафтари”га кирган ишсиз ёшлари таклиф этилдилар.
65 та идора ва ташкилотлар ўзларининг 476 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
TADBIRKORLAR - DAVLAT TILIGA AMAL QILING
21.04.2021 - 11:59Xabaringiz bor “Davlat tili haqida”gi qonunning 20-moddasi ijrosi yuzasidan shahrimizda tashqi reklama vositalari muntazam o‘rganib borilmoqda.
КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА МЕНДИРМАН ЎША
20.04.2021 - 10:43Яқинда Каттақўрғон шаҳар ХТБга қарашли 15-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" тасарруфидаги Каттақўрғон шаҳар ўқув спорт техника клуби ҳамда Бек қалқон мактаби ва шаҳар ҳарбий қисм билан биргаликда "Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.