Бугун юртимизда олиб борилаётган одилона ва халқчил сиёсатнинг асоси ҳам аслида шундай. Президентнинг жойлардаги Халқ қабулхоналари ҳам шу мақсадда ташкил қилинди. Бугун бу тизим ўзини оқламоқда, дейиш ўринли. Зеро, Халқ қабулхоналарига аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар орқали нафақат фуқароларнинг балки, жамиятимизда ечимини кутаётган кўплаб муаммолар ҳам ижобий ҳал этилмоқда.