Янгиликлар
ДЕПУТАТЛАР ВА КОТИБИЯТ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
23.05.2022 - 08:32Шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамкорлигида ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда Каттақўрғон шаҳар ҳамда Нарпай, Пахтачи тумани кенгаши депутатлари ва котибият ходимлари иштирок этдилар.
ҲОКИМ МУРОЖААТЛАРНИ ЎРГАНДИ
20.05.2022 - 15:22Шаҳарда аҳолининг муаммоларини бартараф этиш, улар учун муносиб ҳаёт шароитини яратиш мақсадида доимий равишда фуқаролар билан қабуллар ўтказиб келинади. Бугун шу мақсадда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган қабул давомида шаҳар ҳокими қабулхона мудири Ҳ. Шодиева иштирокида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
ЁШЛАР АСР ВАБОСИ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ
20.05.2022 - 14:55Ўқувчилар ўртасида гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари, наркотик моддаларга қарши курашиш борасида ўтказилаётган иншолар ва расмлар танловида ёшлар фаол иштирок этмоқдалар. Улар расмларда ва иншоларда ушбу хавфли иллат ҳақидаги ўз тушунчаларини, унга қарши курашишда тенгдошларини ҳам янада фаол бўлишга ундаганларини баён қилганлар.
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
20.05.2022 - 14:15Бугун шаҳар ҳокими раҳбарлигида бўш турган ер участкаларини аукцион орқали савдога қўйиш масаласида бўлиб ўтган йиғилишда бу борада ҳоким ёрдамчиларига ҳам бир қатор топшириқлар берилган эди.
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан бўлиб ўтган йиғилиш ушбу масала юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларга бағишланди.
Тадбирлар
Image_tadbir:

Image_tadbir:

Image_tadbir:

Image_tadbir:
