ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШРИФИДАН СЎНГ

Яқинда Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрган вилоят ҳокими Э.Турдимов шаҳримизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, аҳоли яшаш уйларининг аҳволи билан танишиб бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан керакли топшириқлар берган эди. Мана бир неча кундирки уларни ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимова, Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева, вилоят кенгаши депутати З.Исанова,  шаҳар кенгаши депутати Т.Хамидов ҳамда “Ермачит” маҳалласи раиси Н.Абдуллаевлардан иборат гуруҳ томонидан ушбу маҳалладаги Туркистон кўчаси 26-б уйнинг ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра ушбу турар жой биносининг умумий ҳолати, кириш қисми ҳамда йўлаклари таъмирталаб эканлиги аниқланди. Шунингдек, 18 хонадондан иборат турар жой биносининг атрофи ободонлаштирилмаган.

Бинонинг олд қисмида болалар майдончаси қурилган бўлиб ҳозирда майдонча атрофини ўраш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳар бир оиланинг яшаш шароити билан яқиндан танишган ишчи гуруҳ томонидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди ва ушбу ҳудудда фуқаролар томонидан ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларига эътибор берилиши юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM