АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ НИМА УЧУН КЕРАК?
20.12.2023 - 18:47Тарихий манбаларга назар соладиган бўлсак, аҳолини илк рўйхатга олиш қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. Бундан асосий мақсад одамлардан солиқ йиғиш, бож олиш ҳамда ҳарбий сафарбарлик учун уларнинг сонини аниқлаш бўлган. Шу боисдан рўйхатга олишда асосан эркакларга эътибор қаратилган.