СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

2018 йил 1 августдан республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 кги учун 800 сўмдан етказиб берилади. Ҳозирги кунда суюлтирилган газнинг 1 кги 500 сўм. Суюлтирилган газдан фойдаланувчилар учун хавфсизлик қоидаларини эслатиб ўтамиз.

1. Газ чиқишини бартараф қилгунча қуйидагилар ман этилади:

А) Гугурт ёқиш ва чекиш

Б) Газ плитасидан фойдаланиш

      В) Электр лампочкани ёқиш ва ўчириш

      Г) Электр асбобларидан фойдаланиш.

2. Суюлтирилган газ балонларни хона ҳамда ертулаларда сақлаш

3. Балонлар билан ўт ёқиш эшигининг оралиғи 2 метрдан оз бўлмаслиги

Суюлтирилган газнинг хоссалари: Пропан – С3Н8

Пропан газнинг солиштирма оғирлиги 1,98 кг/м3. Қайта ишлангунча ҳидсиз, рангсиз бўлади. Суюлтирилган газ ҳаводан оғир бўлганлиги учун пастга интилади ва хонанинг пастки қисмига йиғилади. Пропаннинг ёниш ҳарорати 2110 0С. 1 м3 пропан (С3Н8)нинг тўлиқ ёниши учун 5 м3 (О2) кислород ёки 24 м3 ҳаво керак бўлади.

Каттақўрғон туманлараро № 4 Каттақўрғон шаҳар ҳудудий участкаси СУГ бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM