Янгиликлар

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ: ТАРАҚҚИЁТНИНГ ТАМАЛ ТОШИ, МАМЛАКАТНИ ҚУДРАТЛИ, МИЛЛАТНИ БУЮК ҚИЛАДИГАН КУЧ 

Мамлакатимизда янги замон авлодини тарбиялаш, улар дунёқарашини янгича қадриятлар асосида шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Сўнгги йилларда мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар бунинг ёрқин исботидир.

МАҲАЛЛАЛАРДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Шу кунларда юртимиз бўйлаб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни маҳаллабай етказиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 

Шаҳримизда ҳам тарғибот гуруҳлари томонидан маҳаллалар кесимида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Албатта ушбу тадбирларда шаҳримиз аҳолиси ҳам муносиб иштирок этмоқдалар.

Байроққа садоқат- юртга садоқат

18- ноябрь “Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи тўғрисида” ги қонун қабул қилинган кун муносабати билан Каттақўрғон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4- умумий ўрта таълим мактабида 17- ноябрь куни “Байроққа садоқат- юртга садоқат” мавзусида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирга “Каттақўрғон тонги” газетаси бош муҳаррири, Ҳалқ депутатлар Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Т. Хамидов ташриф буюрди ва ўз фикрларини айтиб ўтди.

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДА ВАТАН МАДҲИ

Маҳаллалар кесимида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, пандемия даврида аҳолини маънан қўллаб - қувватлаш мақсадида шаҳримиз бўйлаб ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ҳамшаҳарларимиз томонидан ҳушнудлик ва катта қизиқиш билан қарши олинмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM