МАҲАЛЛАЛАРДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Шу кунларда юртимиз бўйлаб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни маҳаллабай етказиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 

Шаҳримизда ҳам тарғибот гуруҳлари томонидан маҳаллалар кесимида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Албатта ушбу тадбирларда шаҳримиз аҳолиси ҳам муносиб иштирок этмоқдалар.

Бугун тарғибот тадбирлари доирасида шаҳримиздаги “Ёғ-мой” АЖда “Қўшҳовуз” маҳалласи фуқаролари, 2 сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Амир Темур ҳамда 2-умумтаълим мактабида Алишер Навоий маҳалласи фуқаролари учун санъаткорларнинг концерт дастурлари, спортчиларнинг ҳамда ёзувчи ва шоирларнинг чиқишлари намойиш этилди. Албатта шўх куй ва қўшиқларга рақсга тушаётган, юзларида бугунги тинч ва осуда кунларга шукроналик ҳисси балқиб турган кекса-ю ёшни, хотин-қизларни кўриб, тадбирларнинг аҳамияти юқори бўлаётганлигини кўриш мумкин.

Айниқса спортчиларнинг ҳамда маданият ходимларининг чиқишларини катта қизиқиш билан кутиб олдилар ва ўзлари ҳам жуда фаол иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM