Байроққа садоқат- юртга садоқат

18- ноябрь “Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи тўғрисида” ги қонун қабул қилинган кун муносабати билан Каттақўрғон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4- умумий ўрта таълим мактабида 17- ноябрь куни “Байроққа садоқат- юртга садоқат” мавзусида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирга “Каттақўрғон тонги” газетаси бош муҳаррири, Ҳалқ депутатлар Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Т. Хамидов ташриф буюрди ва ўз фикрларини айтиб ўтди. Тадбир давомида ўқувчилар ўзлари тайёрлаган шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишларини намойиш этиб, томошабинларларга байрам шукуҳини улашди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM