Маҳаллалар кесимида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, пандемия даврида аҳолини маънан қўллаб - қувватлаш мақсадида шаҳримиз бўйлаб ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ҳамшаҳарларимиз томонидан ҳушнудлик ва катта қизиқиш билан қарши олинмоқда.