Янгиликлар

ХАЙРИЯ МАРАФОНИНИ ШАҲАР ҲОКИМИ БОШЛАБ БЕРДИ

Аввал хабар берганимиздек бугун, 1  декабрь куни соат 11:00дан 17:00 гача шаҳар педагогика коллежида "3 декабрь -Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан хайрия марафони ўтказилиши режалаштирилган эди. Хайрия марафонини шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бошлаб берди.

1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТС га қарши кураш куни

Ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий тарзда «Бутунжаҳон ОИТСга қарши  кураш куни»  сифатида кенг нишонланади. Ушбу тадбирлар доирасида турли танловлар, спорт мусобақалари ўтказилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда аҳоли саломатлигини асраш, уларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича шаҳар аҳлига мурожаат қилди.

Ассалому алайкум азизлар!

БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ!

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” давом этмоқда.  Яқинда шу муносабат билан 14 умумтаълим мактабида шаҳар ҳокимлиги томонидан қувноқ стартлар спорт мусобақаси ўтказилди.

ТАШЛАНДИҚ ЖОЙ ЎРНИДА БОҒ ЯРАТИЛДИ

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида жуда катта ҳажмдаги кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, шу кунга қадар шаҳримизда ҳам минг-минглаб мевали ва манзарали дарахт ҳамда арча кўчатлари экилди. Маҳаллалар, хонадонлар обод бўлди. Аҳолининг уюшқоқлиги билан ташландиқ жойлар ўрнига боғлар барпо этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM