Янгиликлар

ТАШЛАНДИҚ ЖОЙ ЎРНИДА БОҒ ЯРАТИЛДИ

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида жуда катта ҳажмдаги кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, шу кунга қадар шаҳримизда ҳам минг-минглаб мевали ва манзарали дарахт ҳамда арча кўчатлари экилди. Маҳаллалар, хонадонлар обод бўлди. Аҳолининг уюшқоқлиги билан ташландиқ жойлар ўрнига боғлар барпо этилди.

ҲОКИМ “БУЛЬВАР”ДАГИ ҲОЛАТДАН ЯНА НОРОЗИ БЎЛДИ

Лоф эмас, бугун Каттақўрғон шаҳрида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. 20 йиллардан буён эътибордан четда қолиб келган шаҳардаги бугунги ўзгаришларни ёшу-қари каттақўрғонликларнинг эътироф этаётгани фикримизнинг исботидир.

“МИЁНКОЛ” МАҲАЛЛАСИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР 

Яқинда "Миёнкол" маҳалласида 5-6 ёшдаги болалар учун "Мактабга тайёрлов" гуруҳи ташкил этилди. 18 нафар уйда ўтирган болажонларни ўз бағрига олган мактабгача тайёрлов гуруҳидаги машғулотлар 1- мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари томонидан  ўтказилади.

БУГУН 23 - МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БОҒИГА 60 ДАН ОРТИҚ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЎТҚАЗИЛДИ

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида дарахт ўтқазиш тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бу тадбирда маҳаллалар, мактаб, мактабгача таълим муассасалари, аҳоли фаоллик кўрсатмоқда.

ГУЛДЕК ОИЛАНИНГ БУЗИЛИШИГА САБАБЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ!

Оила муқаддас. Унинг муқаддаслиги ва азизлиги шундаки, ушбу қутлуғ даргоҳда инсон дунёга келади, тарбия олади ва вояга етади. Шундай экан, ушбу муқаддас масканни мустаҳкамлаш, уни асраш оиланинг ҳар бир аъзосининг вазифаси ва бурчидир. Буни фақат дилдан ҳис қилиш керак. Афсуски, бугун, орамизда ана шу ҳақиқатни тушунмайдиган ёки уни тан олмайдиган айрим инсонлар сабаб гулдек оилалар ажрим ёқасига келиб қоляпти.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM