“МИЁНКОЛ” МАҲАЛЛАСИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР 

Яқинда "Миёнкол" маҳалласида 5-6 ёшдаги болалар учун "Мактабга тайёрлов" гуруҳи ташкил этилди. 18 нафар уйда ўтирган болажонларни ўз бағрига олган мактабгача тайёрлов гуруҳидаги машғулотлар 1- мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари томонидан  ўтказилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимова келгусида ушбу ташаббусни бошқа маҳаллаларда ҳам тарғиб қилиш режалаштирилганини таъкидлади.

Шунингдек, шу кунларда маҳалладаги кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам уюшқоқлик билан давом этмоқда. Унда маҳалла фуқаролари фаол иштирок этмоқдалар.

Бугун маҳаллада бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳудуддаги ободончилик, дарахт ўтқазиш ишлари билан танишди.

Ҳоким билан самимий суҳбат давомида маҳалла фуқаролари бугун маҳалладаги ўзгаришлардан, кўчаларнинг текис ва равон бўлганидан, тунги чироқларнинг ўрнатилганидан, умуман маҳаллада аҳолининг фаровонликда яшаши йўлида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлардан мамнунликларини билдирдилар.  

Ҳақиқатдан ҳам шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги улкан ўзгаришлар бугун маҳаллалар қиёфасида ҳам ўз аксини топмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM