Янгиликлар

Ҳокимиятга раҳбарлар нега чақирилди? Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда биринчи бўлиб диний- маърифий ишларни такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Унда шаҳар ИИБ бошлиғи О. Муҳаммадиев, ҳоким ўринбосарлари,  ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла вакиллари, отинойилар қатнашди.

ТЎЙЛАРНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШГА ОИД ЯНГИ ҚОИДАЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. 

ҚАЛБИМГА БИР УМРГА МУҲРЛАНГАН ЛАҲЗАЛАР

Мактаб ҳовлисида тизилиб турган ўқувчиларнинг ҳурмат, эҳтиром ва қувонч билан устозларини кутиб олиши ҳар қандай ўқитувчи мураббийга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Бугунги тантана, юксак ҳурмат акс этган лаҳзалар ҳам устоз Маҳлиё Джакбарованинг қалбида бир умрга муҳрланди десак муболаға бўлмайди.

Қонунчиликдаги янгиликлар Ҳукумат қарори (743-сон, 06.09.2019 й.) билан Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, кўчма ёки қатнаш тусидаги ишларнинг хусусияти ва устамалар миқдори иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади. Ишнинг кўчма хусусияти учун устама ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойига мунтазам хизмат сафарларини амалга ошириш билан боғлиқ ишни, бироқ ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиб келиш мумкин бўлган объектларда ишни бажарувчи ходимларга, шунингдек, доимий иши йўлда ўтадиган ходимларга белгиланади.

Судья бўлиш учун камида 35 ёш талаб этилади

“Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-566-сон, 10.09.2019 й.).Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.