Янгиликлар

Маҳалла аҳолиси билан мулоқот    

Вилоят ҳокимининг режа-топшириға кўра маҳаллаларда ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли билан учрашувлари ўтказилиб, унда қилинган ишлар бўйича ҳисоботлар эшитилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ вазифалар ҳам белгилаб олинмоқда.

“Яккабоғ” маҳалласидаги ободончилик ишларига аҳолининг  муносабати қандай бўлмоқда? 

“Обод маҳалла” давлат дастури бўйича шаҳримиздаги “Яккабоғ” маҳалласида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Кўчаларда текислаш, таянч устунлар ва  тунги ёриткичлар ўрнатиш, сув, электр тармоқлари тортиш, бетон йўлакларни қуриш ва бошқа бир қатор қурилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Муҳими, ушбу ишлар аҳолининг кайфиятига кўтаринкилик бахш этган.

МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ БАЛАНСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган ўқув семинари ушбу мавзуга бағишланди.

Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тошпўлатов, вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошлиғи А.Неъматов ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

“HARVARD” ЎҚУВ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Ўқувчи-ёшларнинг замонавий ва сифатли билим ва кўникмаларни эгаллашларида ўқув марказларининг ҳам ўрни аҳамиятли бўлмоқда. Шаҳримизда ҳам бир нечта ўқув марказлари фаолият юритади. Куни кеча яна бир  янги “HARVARD”  ўқув маркази очилди.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми ўз якунига етди

Жорий йилнинг 15 июлидан 17 сентябрига қадар давом этган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми якунига етди.

“Ташаббусли бюджет” жамғармасининг 2-мавсуми учун бюджет маблағлари ҳисобидан 2 млрд 729.0 млн сўм, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 979.0 млн сўм маблағ йўналтирилиб, жами 3 млрд 708.0 млн сўм маблағ шакллантирилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM