Янгиликлар

ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган қабул давомида 20 дан ортиқ фуқаролар ўзларининг мурожаатлари билан қатнашдилар. 
Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, фуқаролар томонидан келиб тушган уй-жой олиш, моддий ёрдам, алимент, даволаниш учун ёрдам, коммунал тўловлардаги қарздорлк, ижтимоий  дафтарларга киритиш ва бошқа масалаларни ўзида акс эттирган мурожаатлар ўрганилди.

ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ТЕХНОЛОГИЯСИ БОР

Қанд ва қанд маҳсулотлари орасида новвотнинг алоҳида ўрни бор. Инсон саломатиги учун фойдали бўлган ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқариш технологияси ҳам ўзига хос.

ШАҲАР ҲОКИМИ ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАДА БЎЛДИ

90 мингдан ортиқ шаҳар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишда қулайлк яратиш мақсадида шаҳарда яна битта оилавий поликлиника ташкил этилди. Бевосита шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу муассасанинг ишга тушрилиши 40 мингдан ортиқ шаҳар аҳолисига катта имконият.
Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу муассасада бўлди ва тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти иштирокида поликлиникадаги шарт-шароитлар билан танишди.

ҚИЗЛАР ОИЛА- ФАРИШТАСИ

Бугун шаҳримиздаги 1 сектордаги “Навбаҳор” маҳалласида 11 октябрь- “Халқаро қизлар куни”га бағишлаб ўтказилган тадбир ана шундай номланди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, маҳаллалардаги  хотин-қизлар фоллари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва бошқалар иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM