Янгиликлар

“ҚЎШҲОВУЗ” МАҲАЛЛАСИДАГИ УЧРАШУВ ДАСТУРХОН АТРОФИДА БЎЛИБ ЎТДИ

Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан аҳоли мамнун бўлмоқда. Ушбу ислоҳотлар боис маҳаллаларнинг қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, замонавий қиёфа акс этмоқда.   

Куни кеча шаҳримиздаги “Қўшҳовуз” маҳалласида нуронийлар, маҳалла вакиллари иштирокида дастурхон атрофида бўлиб ўтган тадбирда ушбу ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Ҳоким «Ермачит» маҳалласи фуқаролари билан учрашди 

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова “Ермачит” маҳалласида бўлди ва ҳудуддаги фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабулда 20 дан ортиқ маҳалла фуқаролари иштирок этдилар. Фуқаролардан тушган моддий ёрдам, уй-жойини таъмирлаш, даволаниши учун моддий ёрдам олиш,  уй-жой олиш ва бошқа масалалар атрофлича ўрганилди. Уларнинг айримларига қонуний тушунтириш берилган бўлса, айрим мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

НАЗМ ВА НАВО КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳри ўзининг бой адабий ва маънавий муҳитига эга. Бу ердан жуда кўплаб ижодкорларнинг етишиб чиққани ушбу ерда ўзгача ва юқори салоҳиятга эга бўлган ижод мактаби яратилганлигидан далолат беради.

Бугун шаҳар драма театрида бўлиб ўтган “Назм ва наво” кечаси каттақўрғонлик ижодкорларнинг ижодларига бағишланди.

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдаги 65 сессияси бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM