“HARVARD” ЎҚУВ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Ўқувчи-ёшларнинг замонавий ва сифатли билим ва кўникмаларни эгаллашларида ўқув марказларининг ҳам ўрни аҳамиятли бўлмоқда. Шаҳримизда ҳам бир нечта ўқув марказлари фаолият юритади. Куни кеча яна бир  янги “HARVARD”  ўқув маркази очилди.

Очилиш тадбирида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жамшид Носиров ҳамда марказ ташкилотчилари Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Ж.Носиров ва бошқалар ўқув марказининг фаолиятига муваффақият тиладилар.

 

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари марказдаги шарт-шароитлар билан танишдилар.

Ўқув маркази ўқувчи-ёшларга қулайлик бўлиши учун 3 сменада иш олиб боради. Ҳар сменада 50 нафар  ўқувчи билан машғулотлар олиб борилади.

Марказда дарслар 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган тингловчилар учун математика, физика, она тили ва адабиёт, инглиз тили, рус тили фанлари бўйича  ўтилади.

 

Шунингдек, ўқув марказида ўқувчи-ёшларга сифатли ва замонавий таълим олиш имконияти билан бирга индивидуал тарзда шуғулланиш учун ҳам шароитлар яратилган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM