БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА
24.12.2018 - 14:11Йилимиз якуни шаҳримиздаги 16-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун қувонарли бўлди. 1979 йилда ташкил топган ушбу муассаса шу даврга қадар бир неча маротаба таъмирланган эди. Жорий йилда дастурга киритилган муассасага давлатимиз томониданм 1 миллиард 750 миллион сўм миқдорида капитал таъмир учун маблағ ажратилди ва бино таъмирдан чиқарилди. Муассасада 12 та гурух, 1 та қисқа муддатли гурух ташкил этилди.