“ЗУЛФИЯ” НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИНГ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР БОСҚИЧИ ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Ҳурматли шаҳримизнинг ижодкор  хотин-қизлари!
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 14:00 да 2-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “ЗУЛФИЯ” номидаги давлат мукофотининг шаҳар босқичи танлови бўлиб ўтади. 
Ушбу нуфузли мукофот 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган энг иқтидорли, аъло хулқли, зукко, ташаббускор қизларга қуйидаги йўналишларда эришган ютуқлари учун берилади:
-  Адабиёт йўналиши;
-  Санъат йўналиши;
-  Санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн) йўналишлари;
-  Маданият йўналиши;
-  Таълим йўналиши;
-  Фан йўналиши;
-  Спорт йўналиши;
-  Жамоатчилик йўналиши.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Б.Кучкаровага мурожаат қилишлари лозим.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Image_elon: 
2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM