ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ҳурматли Каттақўрғон шаҳрининг гўзал ва бетакрор АЁЛЛАРИ!

Жорий йилнинг 29  октябрь куни соат 14:00 да шаҳримиздаги          2 умумтаълим мактабида “Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичи ўтказилади. 

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича бўлиб ўтади:

➡️ "Йилнинг энг ватанпарвар аёли"

➡️"Йилнинг энг фаол олима аёли"

➡️"Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли"

➡️"Йилнинг энг яхши ижодкор аёли"

➡️"Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли"

➡️"Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси"

➡️"Йилнинг энг яхши уй бекаси"

➡️"Йилнинг энг жонкуяр устози"

➡️"Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси"

➡️"Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори"

Танловда 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этишлари  мумкин. 
Ҳужжатлар Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси  Ш.Б.Кучкаровага тақдим қилинади.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM