ЎЗ ЎЙИНГНИ ЎЗИНГ АСРА

2018 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизиминн тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарварлик” ойлиги ва “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида дала ўқув майдонида амалий отиш ўқув машғулотларида ўтказилди. Унда Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Хашимов, Нуробод тумани ҳокими Ф.Зоиров, шаҳар ИИБ бошлиғи Ф.Джўраев, Нуробод тумани МИБ бошлиғи, Каттақўрғон шаҳар ва Нуробод туманидаги коллеж ва умумтаълим мактабларининг 200 нафардан ортиқ ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари иштирок этишди.

Машғулот жараёнида иштирок этган ёшлар оптик приборлар, амалий отиш жойлари билан яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнггида ўқувчи ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга эсдалик совғалари  топширилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM