Янгиликлар
ОҚ ЛИБОСЛИ ҲАЛОСКОРЛАР
15.11.2021 - 17:37Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланади. Шу кунларда соҳа ходимларининг касб байрамлари муносабати билан уларнинг хизматлари эътироф этилиб, турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
15.11.2021 - 11:29Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ўтказилаётган қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Зеро, қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб ҳал этилиш чоралари кўрилмоқда.Шаҳар халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.
БУГУН 4 СЕКТОР ҲУДУДИГА 1000 ДАН ОРТИҚ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЎТҚАЗИЛДИ
15.11.2021 - 10:44Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида шаҳримизда кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Секторлар кесимидаги ушбу хайрли ишга каттақўрғонликлар ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Бугун, шаҳар ДСИ раҳбарлигидаги 4- сектор ҳудудига 1000 дан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Университет филиали ўқитувчилари ўзларини каттақўрғонлик деб ҳисоблайдилар
15.11.2021 - 08:39Шу кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида маҳаллалар, хонадонлар атрофлари, кўчаларни обод қилиш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида манзарали, мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, гуллар экилмоқда.
Бугун Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали ўқитувчилари ҳам ушбу ҳаракатда фаол иштирок этдилар.
Тадбирлар
Image_tadbir: