МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ўтказилаётган қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Зеро, қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб ҳал этилиш чоралари кўрилмоқда.Шаҳар халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.

 

Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, улар газ, электр, ичимлик суви, кадастр, уй-жойини таъмирлаш, моддий ёрдам, йўл таъмири борасидаги муаммоларни ўз ичига олган.

Фуқаролар билан суҳбат давомида 5 та мурожаат жойида ҳал этилди, 6 таси бўйича қонуний тушунчалар берилди ва 10 та мурожаатни тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди. 

Мурожааатлари жойида ҳал этилган фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM