Университет филиали ўқитувчилари ўзларини каттақўрғонлик деб ҳисоблайдилар

Шу кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида маҳаллалар, хонадонлар атрофлари, кўчаларни обод қилиш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида манзарали, мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, гуллар экилмоқда. 
Бугун Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали ўқитувчилари ҳам ушбу ҳаракатда фаол иштирок этдилар.
-Мамлакатимиз сингари Каттақўрғон шаҳрида ҳам бир неча кундирки ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишлари кетмоқда. Албатта, шаҳар аҳолиси бугун ушбу табирларда жуда фаоллар. Биз ҳам ўзимизни каттақўрғонлик деб билган ҳолда, ушбу хайрли тадбирларга муносиб ҳисса қўшишни ният қилдик. Бугун хурсандмиз шаҳарни кўкаламзорлаштириш ишларида қатнашаётганимиздан, - дедилар ўқитувчилар мамнунлик билан.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM