Аҳолини ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш

Image_tadbir: 

Жамиятнинг ҳар томонлама тараққий этиши фуқароларнинг билимли ва етук маънавиятли, ҳуқуқий онги ва билимларининг юксак даражада бўлиши билан боғлиқ. Фуқароларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликлари ёки амалдаги тартиб-қоидалардан хабардор эмасликлари  кўплаб тушунмовчиликларни келтириб чиқаради.
Шу мақсадда аҳолини ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишга қаратилган учрашувлар ва давра суҳбатларининг ўтказилиши муҳим аҳамият касб этади.
Бугун шаҳар Адлия бўлими томонидан Суфи Оллоёр маҳалласида бўлиб ўтган учрашув ҳам шу  мақсадда ташкил қилинди.
Учрашув давомида мутахассислар томонидан ҳуқуқий масалаҳатлар, фуқароларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.
Маҳаллалардаги ҳуқуқий-тарғибот ишлари давом этади.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM