Каттақўрғонлик уч авлод вакиллари учрашди
13.03.2023 - 15:41Азалдан халқимизда кекса авлод вакиллари юксак ҳурмат ва эҳтиромда бўлганлар. Тўй-ҳашамлар, маҳаллалардаги барча тадбирлар нуронийлар иштирокида уларнинг маслаҳатлари билан амалга оширилган.
Зеро, кексалар оилалар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, ёш авлодни тарбиялашда, маҳаллаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди.