Янгиликлар

САМАРҚАНДДА СЕНАТ АЪЗОЛАРИ САЙЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси якунланди.

Унда депутатлар Сенат аъзоларини сайлади. Демократик талаблар асосида ёпиқ овоз билан ўтган сайлов натижаларига кўра олти нафар номзоднинг барчаси қўшма мажлисда иштирок этган сайловчиларнинг кўпчилик овози билан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.

ЙҲХББ ЙТҲЛАРНИНГ ОЧИҚ СТАТИСТИКАСИНИ ЭЪЛОН ҚИЛА БОШЛАДИ

ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистонда ЙТҲларнинг ҳудудлар кесимидаги тўлиқ статистикаси ва авариялар сабабларини эълон қила бошлади. Йилнинг дастлабки 10 кунида 107 та авария натижасида 35 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мамлакатда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида батафсил статистикани нашр қилишни бошлади.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ЯНА МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИ МУЛОҚОТГА ЧОРЛАДИ

Каттақўрғон шаҳар Ёшлар кутубхонаси биносида Музаффар Хашимовнинг “Ҳоким маҳалла ёшларини мулоқотга чорлайди” номли туркум учрашувларидан  навбатдагиси бўлиб ўтди.

Унда муҳтарам Президентимизнинг 27 декабрь куни Тошкентда, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2020 йилда шаҳримизда ёшлар масаласида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз борди. 

МУНОСАБАТ

2020 йил 14 январь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Каттақўрғон шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли 15-сон МТТ фаолиятига тегишли танқидий видеомурожаат назоратга олинди. Тегишли ташкилот вакилларидан иборат комиссия аъзолари ташкилот фаолиятини ўргангандан кейин  натижаси бўйича қонун доирасида чора кўрилади. 
Бу ҳақда Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Ибрагимов баёнот берди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

МУНОСАБАТ 

Каттақўрғон шаҳар 17 мактаб биносида фуқароларнинг мактаб синфхоналарининг ҳарорати пастлиги, етарли даражада иситилмаётганлиги юзасидан тезкор йиғилиш бўлди. Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудираси Х. Шодиева, ҳоким ўринбосари Д. Раҳимов, 1 сектор раҳбари, шаҳар ДСИ бошлиғи в. б  Ф. Ғаниев ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари муаммо ечими юзасидан фикр алмашдилар. Газ идораси бош муҳандиси М.

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM