Events

ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Х.Жуманиязов иштирок этди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси C.C.Халилова вазифасидан озод этилди. 
Хамраев Хумоюн Хамзаевич Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи  этиб тайинланди. 

Image_tadbir: 

БАЙРАМЛАР ЯРАШГАН ЮРТ

Бугун шаҳар Истироҳат боғида ўтказилган санъаткорлар иштирокидаги маънавий-маърифий ҳамда 30 июнь –“Ёшлар куни”га бағишланган тадбирлар каттақўрғонликларга манзур бўлди. 
Республикадан ташриф буюрган актёрлар ва санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Санъаткорлар дастлаб 30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан истироҳат боғида ташкил қилинган кўргазмалар билан танишдилар.

Image_tadbir: 

Янги Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт

Шу кунларда ижодкорлар иштирокида Республика бўйлаб ушбу шиор остида турли учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун Каттақўрғон шаҳрида бўлиб турган санъаткорлар ва актёрлар шаҳримиздаги “Меҳр уйи”да бўлдилар ва бу ердаги хотин қизларга китоблар тақдим этдилар.
Қизғин суҳбат давомида “Меҳр уйи”даги хотин-қизлар санъаткорларнинг жонли ижродаги қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар.

Image_tadbir: 

"ТАДБИРКОР БОЙ БЎЛСА, ДАВЛАТ БОЙ БЎЛАДИ"

30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Каттақўрғон шаҳрида янгидан тадбиркорлик фолиятини бошлаган, энг кўп иш ўрни яратган, ўз ташаббускорлиги билан йирик лойиҳаларни амалга ошираётган ва тадбиркорлик соҳасидаги беминнат хизматлари учун ёш тадбиркорларнинг бир гуруҳи турли номинациялар бўйича Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тошпўлатов ва Савдо-саноат палатаси Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи Р.Учқунов томонидан Cертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM