Events

ЁШЛАР КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ      

Куни кеча шаҳар 2 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбир шундай номланди. "Ёшлар ойлиги"  муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши сардорлари, маҳаллалар ёшлари ҳамда СамДУ Каттақўрғон филиали талабалари иштирок этдилар. Тадбир ажойиб куй ва қўшиқлар остида давом этди. Концерт дастури давомида Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган танловларнинг ғолиблари ҳамда тадбирларнинг фаол иштирокчиларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Image_tadbir: 

МУНОЗАРА

Ёшларни интеллектуал салоҳиятларини оширишда бу борада ўтказилаётган танловлар ва тадбирларнинг аҳамияти катта. Бугун шу мақсадда шаҳримиздаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат техникумида Ёшлар иттифоқи сардорлари ўртасида  "Мунозара"  интеллектуал ўйинининг саралаш босқичига старт берилди.

Image_tadbir: 

“Озиқ-овқат хавфсизлиги”

Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги” жамғармаси маблағлари ҳисобидан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан ун, ёғ ҳамда шакарни арзонлаштирилган нархларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламига тарқатиш белгиланган.
Унга кўра, ижтимоий дафтарларда турган ҳар бир оилага 3 кг.дан ёғ, 5 кг.дан шакар ҳамда 5 кг.дан ун маҳсулотлари берилди. 

Image_tadbir: 

Амир Темур кўчасига фоторадар ўрнатилди

Каттақўрғон шаҳрида серқатнов ва марказий кўча ҳисобланган Амир Темур кўчасидаги автомобиллар қатновида тезликни камайтириш, пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу кўчага фоторадар ўрнатилди. 
Мазкур ускуна автотранспорт воситаларининг белгиланганидан юқори ҳаракатланиш тезлигини қайд этиб, бу ҳақдаги маълумотларни фото кўринишда ягона марказга узатиш имкониятига эга.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM